Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов ва Марказ директорининг илний ишлар ва инновациялар бойича маслаҳатчиси Забардаст Бўриевллар бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Аксу шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир камар — бир йўл” ташаббуси доирасидаги “Бир камар — бир йўл биологик пахта селексияси саммити форуми” да иштирок этмоқда.
Форум Хитойдаги пахта саноати билан боғлиқ етакчи ташкилотлар — илмий-тадқиқот институтлари, уруғчилик компаниялари ва пахта толаси билан ишловчи саноат корхоналарини бирлаштирган Хитой миллий биологик ғўза навлари селексияси ва пахта саноати инновацион технологиялари алянси ташаббуси билан ташкил этилган.
Форумда соҳанинг етакчи олимлари, мутахассислар ва пахтани қайта ишлаш саноати вакиллари иштирок этяпти.
Форумга алянснинг етакчи аъзоларидан бири — Хинжианг Жинфенгюан Сеед Индустрй Ко. Лтд. компанияси мезбонлик қилмоқда.
Анжуман доирасида биотехнологиялар ёрдамида селексия жараёнларини жадаллаштириш, турли иқлим шароитига мос, экспортбоп ва юқори сифатли ғўза навларини яратиш, ҳамда замонавий илмий ёндашувлар асосида пахта етиштиришда инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Форум иштирокчилари билан ўзаро мулоқотда академик Шодмон Намозов Ўзбекистонда биологик селексия йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар, айниқса, биологик усуллар асосида янги ғўза навларини яратишда эришилган натижалар ва уларнинг экспортбоплиги ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамкорлик лойиҳалари нафақат янги навларни яратишга, балки соҳани инновацион ёндашувлар билан бойитишга хизмат қилмоқда.
Анжуман доирасидаги музокаралар, учрашувлар ва бошқа муҳим тафсилотлар ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз.

