Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Биочар тайёрлаган фермерларга карбон кредити бўйича маблағлар тўлиқ тўлаб берилди

Биочар тайёрлаган фермерларга карбон кредити бўйича маблағлар тўлиқ тўлаб берилди
Аввалроқ саҳифаларимизда биочар тайёрлаш, унинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ҳамда карбон кредитлари тизими ҳақида маълумот берган эдик. Ўша пайтда биочар тайёрлашда фаол иштирок этган фермер хўжаликлари рағбатлантирилиши ҳақида ҳам ёзганмиз. Бу хабарларга ишончсизлик билан қараганлар, ҳатто истеҳзо билан фикр билдирганлар ҳам бўлди. Аммо вақт ва натижа кўп нарсага ойдинлик киритади. Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика агрохизматлар маркази (АКИС) ва карбон кредитларини шакллантириш ва сотиш жараёнларида фаолият юритувчи Бизпандо АГ компанияси ҳамкорлигида амалга оширилаётган биочар тайёрлаш ва карбон кредитлари тизимини ривожлантириш лойиҳасида фаол иштирок этган фермер хўжаликларини рағбатлантириш бошланди. Дастлаб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида лойиҳада фаол иштирок этган фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги вазирининг ташаккурномаси топширилди. Ушбу жараён бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Айни пайтда карбон кредитлари бўйича ажратилган маблағлар лойиҳа иштирокчиси бўлган фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига тўлиқ ўтказиб берилди. Бу — янгича ёндашувни қўллаб-қувватлаб, биочар тайёрлаш ва карбон кредитлари тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган фермерларнинг меҳнати амалда эътироф этилаётганининг яққол ифодасидир. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.