Биочар: ғўзапояни беҳуда чиритманг, уни Пистакўмирга айлантириб, карбон бозорида сотиш имкониятидан фойдаланинг!

Ўзбекистон далаларида ҳосилдан сўнг қоладиган ғўзапоя кўпинча кераксиз чиқинди сифатида ёниб кетади. Аслида эса у бебаҳо ресурс: оддий усуллар орқали ундан биочар (биокўмир) ишлаб чиқариш мумкин. Биочар тупроқ унумдорлигини оширади, иқлим ўзгаришига сабаб бўладиган чиқиндиларни камайтиради ва энг муҳими – фермерларга қўшимча даромад эшигини очади.
Биочар технологиясини самарали жорий этган хўжаликлар сертификатланиб, бевосита глобал карбон традинг тизимига уланади. Бу эса фермерларга карбон кредитлари орқали халқаро даражада даромад топиш имконини беради. Демак, оддий ғўзапоя эндиликда нафақат даланинг тозаланиши, балки яшил иқтисодиётнинг янги манбаи ҳамдир.
Батафсил маълумотларни юқоридаги видео орқали билиб олишингиз мумкин!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм