Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бешинчи йўналиш – бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш. Сўнгги уч йилда солиқ юки 13,4 фоиздан 12 фоизга, ўн йилда яширин иқтисодиёт улуши 50 фоиздан 26 фоизга тушди.

Бешинчи йўналиш – бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш. Сўнгги уч йилда солиқ юки 13,4 фоиздан 12 фоизга, ўн йилда яширин иқтисодиёт улуши 50 фоиздан 26 фоизга тушди.
– Иқтисодиётни “соя”дан чиқариш текшириш билан эмас, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак, – деди давлатимиз раҳбари. Таҳлил қилинган 5 минг тадбиркорнинг ярмидан кўпида бир йилда 2-3 марта, яна 21 фоизида 4 мартадан солиқ текшируви ўтказилган. Бунга ёнғин, қурилиш, санитария, карантин ва энергия инспексияларининг такрорий текширувлари ҳам қўшилмоқда. – Бир нарсани тушуниш керак: хотиржамлик бўлмаган жойда эркинлик ҳам, ривожланиш ва янгиликка интилиш ҳам бўлмайди, – деди Президент. Шу боис, кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади. Ўрта ва йирик тадбиркор ўз корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказса, унинг хулосасини солиқ органи тан олади. Камчиликни бартараф қилган тадбиркор жаримага тортилмайди, бир йилда такрорий текширув эса фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан ўтказилади. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.