Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

БЕҲИ — ОЛТИН КУЗНИНГ БЕБАҲО ТУҲФАСИ

БЕҲИ — ОЛТИН КУЗНИНГ БЕБАҲО ТУҲФАСИ
Беҳи мевасининг шифобахшлиги қадим-қадимдан маълум. Унда жуда кўп пектин бирикмалари, фруктоза, глюкоза, калий тузлари, темир, калсий, фосфор ва мис бор. Айни куз пайтида пишиб этиладиган беҳининг бошқа фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз. Беҳининг фойдали хусусиятлари Беҳи мевасидан дамлама тайёрлаб ичиш камқонлиликда тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун беҳи кичик бўлакларга бўлинади, идишга солиниб, устидан сув қуйиб юмшагунича қайнатилади, сиқиб олинган шарбатини дамлама шаклига келиб, қуюқлашгунча қайнатилади. Беҳининг янги узилган меваси таркибида темир моддаси кўплиги боис, камқонлиликнинг олдини олиш ҳамда уни даволашда, узоқ давом этган касалликлар, тана ҳарорати баландлигидан қийналганда истеъмол қилинади. Қадим-қадимдан таркиби пектин моддасига бой беҳи меваси ич кетиш билан боғлиқ ичак касалликларини даволашда истеъмол қилинган. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ошқозон-меъда фаолияти бузилганида, унинг меваси шарбатини асал ва сирка қўшиб “ошқозонни қувватлантириш” ва “заиф жигар”ни даволаш мақсадида истеъмол қилишни тавсия этган. Шунингдек, беҳи юз терисини тиниқлаштирувчи яхши восита эканини таъкидлаган. БЕҲИДАН ФОЙДАЛИ ДАМЛАМАЛАР Беҳининг уруғи ва баргларидан дамланган чой буйрак касалликларида пешоб ҳайдовчи воситадир. Беҳининг қуритилган баргларидан 1 ош қошиқ олинади, уруғидан ҳам шунча миқдор қўшилади, устидан 200 гр. қайнаган сув қуйиб, паст оловда 5-6 дақиқа қайнатилади, тиндириб, докадан ўтказиб, таъбга кўра асал қўшилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. ЗАРАРЛИ ТОМОНИ ҲАМ БОРМИ? Албатта, ҳар бир маҳсулотнинг фойдали ва зарарли тарафи бўлганидек, беҳининг ҳам зарарли хусусиятлари мавжуд. Масалан, беҳининг меваси ва уруғи бириктирувчи ва мустаҳкамловчи бўлгани боис, колит ва ошқозон яраси бор кишиларда ичак ва юмшоқ қобиқда тиқилма ва спазмани юзага келтириши мумкин. Шунингдек, плеврит ва қабзиятда беҳи истеъмол қилмаслик лозим. Меваси майда тук билан қоплангани сабабли, пўсти артилмасдан истеъмол қилинганда овоз пардалари ва халқумга зиён етказиб, кишини йўталтириб қўяди. Шу сабабдан артилмаган янги беҳини нотиқлик билан боғлиқ касб эгаларига истеъмол қилишдан тийилиш тавсия этилади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.