Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти жамоасида байрам тадбири кенг нишонланди. Институт раҳбарияти томонидан илмий фаолиятда юксак натижаларга эришиб, ўрнак кўрсатиб келаётган олимлар муносиб тақдирланди.
Айни дақиқаларда институт жамоаси қадимий Бухоро шаҳрининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, диққатга сазовор тарихий масканлар билан яқиндан танишмоқда.










