Бамия — нафақат гўзал, балки фойдали ўсимлик

Бамия (ёки гамбо, лотинча Ҳибискус эскулентус) — гулхайридошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, ташқи кўриниши ва гуллаши билан ғозага ўхшайди. Барглари қайчи барг, яшил рангда.
Бу ўсимликнинг ватани — Шарқий Африка ҳисобланади. Бамия навлари асосан икки гуруҳга бўлинади: тола берадиган ва сабзавот сифатида етиштириладиган турлар. Ўсиш шароитига қараб, унинг бўйи 1,5 метрдан 2,5 метргача етиши мумкин.
Ҳозирда ушбу ўсимлик устида Миллий марказ тизимидаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Институт лаборатория мудири Рустам Сулаймонов видеолавҳа орқали бамиянинг хусусиятлари ва илмий тадқиқот натижалари ҳақида атрофлича маълумот берган.
Телеграм
Инстаграм
Факебоок
Ёутубе