Азиз юртдошлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари, олимлар ва фермерлар!

Сиз азизларни юртимиз ҳаётида энг улуғ ва қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами билан чин дилдан муборакбод этаман.
Мустақиллик йиллари мобайнида юртимиз қишлоқ хўжалиги жадал ривожланиш йўлини босиб ўтди. Илм-фан ва инновациялар асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда замонавий агротехнологиялар жорий этилмоқда, самарали меҳнат орқали халқимизнинг фаровонлиги таъминланмоқда.
Бунда соҳа олимлари, тадқиқотчилар, билим ва тажрибасини аямайдиган фидойи фермер ва деҳқонларимизнинг меҳнати беқиёс. Сизларнинг изланишларингиз ва тинимсиз меҳнатингиз самараси юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик тилайман. Мустақил юртимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз доимо баракали ва самарали бўлсин!
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Шодмон Намозов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе