Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизларни 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин дилдан муборакбод этаман. Бу кун ҳар биримиз учун азиз, чунки ўқитувчининг ҳаётимиздаги ўрни беқиёс. Сизлар сабр-тоқат ва меҳр билан билим берибгина қолмай, тўғри йўл кўрсатасиз, ҳаёт сабоқларини ўргатасиз, қалбимизга ишонч ва орзу-умид бахш этасиз.
Сизларнинг фидойилигингиз туфайли юртимизда билимли, ватанпарвар ва ташаббускор ёшлар вояга етмоқда.
Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим бераётган ўқитувчиларимиз — илмий изланишлар ва таълимда ёш авлодга ўз тажрибасини меҳр билан ўргатаётган олиму мутахассисларимизга чуқур миннатдорлик билдираман. Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли юртимиз аграр соҳасида янгиликлар, илм-фан ва амалиёт уйғунлиги кундан-кунга юксалиб бормоқда.
Сизларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва шарафли фаолиятингизда омад тилайман.
Ҳурмат билан,
Шодмон Намозов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори,
академик