Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Азиз соҳамиз фидойилари ва қадрли юртдошлар!

Азиз соҳамиз фидойилари ва қадрли юртдошлар!
Сизларни яқинлашиб келаётган 2025-йил билан чин қалбимдан табриклайман! 2024-йилда машаққатли ва жасоратли меҳнатингиз билан қишлоқ хўжалигида муҳим марраларга эришдик. Аграр соҳанинг барча тармоқлари, хусусан, пахта ҳамда ғалла етиштиришда улкан зафарларни қўлга киритдик. ▶Давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ҳамда раҳнамолигида деҳқон ва фермерларимиз фидокорона меҳнат қилиб, бу йил ҳам мўл ҳосил етиштирдилар. Президентимизнинг "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам сиз азиз деҳқон ва фермерларимизнинг эришган ютуқлари ҳам алоҳида тилга олинган. Жумладан, табрикда "Шундай мураккаб шароитга қарамасдан, жорий йилда сизларнинг машаққатли меҳнатингиз билан юртимизда 9 миллион тонна дон, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта, 16 миллион тоннадан зиёд сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 15 миллион тоннадан кўп гўшт ва сут, 30 минг тонна пилла етиштирилгани – чинакам қаҳрамонлик намунаси, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Бунинг учун сизларнинг шаънингизга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айцак, арзийди" дея бежиз эътироф этилмаган. Албатта, бугун шаҳар ва қишлоқларимиз обод, бозорларимиз тўкин бўлиб, Янги Ўзбекистоннинг бетакрор қиёфаси шаклланмоқда. Бунда эса хоҳ миришкор деҳқон ёки боғбон, хоҳ ўқитувчи ёки шифокор, борингки қалби шаҳд-у-шижоатга тўла бахтиёр ёшларимиздан тортиб, шу юрт, шу мамлакат ободлигини сўраб дуога қўл очаётган, чеҳраси нурли кексаларимизгача барча-барчанинг, ҳар бир юртдошимизнинг муносиб ҳиссаси бор. 2025-йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасига бераётган эътибори ҳамда қўллаб-қувватлаши натижасида улкан зафарларга эришмоқдамиз. Йилдан-йилга янги ерлар ўзлаштирилиб, бепоён далаларимиз, серҳосил боғларимиз гуллаб-яшнамоқда. Кириб келаётган 2025-йил ҳам нафақат қишлоқ хўжалигида, балки иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўлга киритилган ютуқлар билан эсда қоларли йил бўлсин! Мана шу қувончли ва фараҳбахш дақиқаларда ҳаммамиз эзгу орзу-умидлар билан Янги — 2025-йилга қадам қўймоқдамиз. Шундай ажойиб, ҳаяжонли онларда ҳар бир оила бахтни тўкис ҳис қилишини, ҳар бир инсон кўзлаган мурод-мақсадига етишишини тилайман. Шу ўринда, барчангизнинг оилангизга қут-барака, фарзандлар, набиралар бахт-у камолини кўриш насиб эцин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин. Янги йил барчамизга муборак бўлсин! Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.