Айни пайтда Тошкент давлат аграр университетида “Бутунжаҳон пахта куни” муносабати билан кенг кўламли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазирлик тизимидаги ташкилотлар вакиллари, илмий муассасалар олимлари ҳамда пахтачилик соҳасининг илғор мутахассислари иштирок этмоқда.
Тадбирни очиб берган вазир Иброҳим Абдураҳмонов жаҳон миқёсида пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инновацион технологиялар ва илмий ёндашувлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, Ўзбекистон пахтачилиги сўнгги йилларда аграр сиёсатдаги муҳим йўналиш сифатида модернизация қилинаётгани, хусусан, ҳосилдор навлар яратиш, сув тежамкор суғориш тизимларини жорий этиш, хом пахтани чуқур қайта ишлаш жараёнларини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Вазир сўзларига кўра, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон бугун жаҳон пахтачилик бозорида рақобатбардош, экологик тоза пахта ишлаб чиқарувчи давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб бормоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм