Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Сабзавотчиликнинг глобал муаммоларини…

замонавий инновацион илмий ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
Конференсия институт директори вазифасини бажарувчи Баҳодир Иброҳимовнинг кириш сўзи билан очилди. У ўз нутқида анжумандан кўзланган асосий мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда маҳаллий ва хорижий олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Анжуманда глобал иқлим ўзгариши шароитида сабзавотчиликни ривожлантириш, илмий ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг инновацион ечимлари муҳокама қилинмоқда.
Батафсил тафсилотлар билан кейинги чиқишларимизда таништириб борамиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе