Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов бошчилигида Республика агрохизматлар маркази масъуллари ҳамда тизимдаги…

илмий-тадқиқот институтлари директорларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилояти агрохизматлар марказида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.
Аввалроқ, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларига Сирдарё агрохизматлар маркази ҳудудида ўз йўналишларига мос намойиш майдончаларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.
Шоличилик илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган соя ва мошнинг кўргазмали кўчатзори, шоли етиштиришда кўчма иссиқхона ташкил этилиши ҳам кўздан кечирилди.
Ушбу майдончалар орқали фермерларга янги ишланмалар, инновацион ёндашувлар ва юқори самарали агротехнологияларни амалий тарзда намойиш қилиш кўзланган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе