Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Шодлик” меҳмонхонасида “Шоли ва дуккакли экинларни етиштиришнинг замонавий усуллари ва ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги…

халқаро конференсия бўлиб ўтяпти. Анжуманда Ҳиндистон, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон давлатларидан ва Халқаро шоличилик илмий маркази ходимлари ҳамда қишлоқ хўжалик вазирлиги, миллий марказ, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда илмий тадқиқот институтлари ходимлари иштирок этишмоқда. Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, профессор Алишер Тўраев ўз марузасида аграр соҳа илм-фани тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги фикрларини билдирди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ахборот хизмати