Айни дақиқаларда пойтахтимизда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти (ҚХМИТИ) билан ҳамкорликда Бирлашган

Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва Ижтимоий Комиссияси (ЭСКАП) ҳамда Барқарор Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш
Маркази (КСАМ) Бошқарув кенгашининг 20-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу анжуманда Осиё ва Тинч океани минтақасидан 11 та давлат вакиллари ва Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар раҳбарлари ҳамда тадқиқотчилар иштирок этяпти.
Анжуман дастуридан иштирокчиларнинг қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш мавзусидаги бир қатор маърузалари ўрин олган.
Бизни кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе