Айни дақиқаларда пойтахтимизда “Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида шоли ва дуккакли дон экинларини етиштиришнинг муаммолари ва ютуқлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини…

бошлади. Анжуман Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти тономонидан ташкил қилинган.
Анжуманни Қишлоқ хўжалиги вазирининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Ойбек Омонов, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги КОПИА маркази директори Ким Жаеҳун ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Абдулла Мансуров сўзга чиқди.
Улар шоличиликнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, соҳада эришилаётган ютуқлар ҳамда ечимини кутаётган масалалар ҳақида фикр билдирди.
Анжуманда 10 га яқин шоли етиштирувчи давлатлардан соҳа олимлари ўз тақдимотлари билан иштирок этмоқда. Икки кун давом этадиган мазкур халқаро анжуманда шоличилик, дон ва дуккакли экинларни етиштиришдаги ютуқ ва муаммолар муҳокама қилинади, янги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Анжуман тафсилотларини расмий саҳифаларимиз орқали ёритиб борамиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе