Семинар доирасида узум навларини сақлаш, биологик баҳолаш, селексия ишларига жорий этиш ва амалиётда қўллаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Семинарни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Тўхтамурод Атақулов кириш сўзи билан очиб берди. Айни дамда эса Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Бунёд Мамарахимов сўзга чиқиб, узумчиликни ривожлантириш истиқболлари ва касалликларга чидамли, серҳосил узум навларини яратиш борасида олимлар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди.



