Айни дақиқаларда Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим ўзгаришида лалмикор экинлар селексияси ва етиштириш агротехнологияларидаги муаммолар ва…

уларнинг инновацион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бошланди.
Анжуманда дунёнинг турли давлатларидан етакчи олимлар, агрономлар ва селексионерлар иштирок этмоқда. Тадбирда иқлим ўзгаришлари шароитида лалмикор экинларни самарали етиштириш, янги юқори ҳосилли навларни яратиш ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўйича тажрибалар алмашилади.
Мутахассислар қурғоқчиликка чидамли навлар селексияси, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган инновацион ёндашувлар билан ўртоқлашади.
Конференсия давомида халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш, биргаликдаги тадқиқотларни ривожлантириш ва соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинади.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги сўнгги илмий ютуқларни кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе