Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни дақиқаларда Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Марказий Фарғона” ҳудудидаги “Мезон” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Марказий Фарғона” ҳудудидаги “Мезон” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фермер хўжалигида Хитойнинг “Тиан е агро” компанияси билан ҳамкорликда 75 гектар майдонда 76 схемада қўшқатор усулда плёнка остига, томчилатиб суғориш технология асосида, гектарига 230-250 минг туп кўчат парваришланиб, пахта етиштирилган. 50 дан ортиқ фермерларни жамлаган ушбу семинарда пахтачиликдаги янгича ёндашув, унинг аҳамияти, олинаётган ҳосилнинг сермаҳсуллиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилмоқда. Бундан ташқари, янгича технология фермер ҳамда мутахассислар томонидан батафсил тушунтириб берилмоқда. Айтиш керак, бугунги кунда пахтачиликда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида илм ҳамда амалиётнинг уйғунлашуви ётади. Шундай экан бугун ҳар бир фермер дала майдонига илм билан ёндашмоғи керак. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.