Тадбирни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов кириш сўзи билан очиб берди. У, ўз сўзида ушбу илмий муассасанинг мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳамда шоличилик илмини ривожлантиришда Корея Республикаси билан самарали ҳамкорлк натижаларига тўхталди. Шунингдек, самарали ҳамкорлик учин семинарда иштирок этаётган Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Вон До Ён ва Ўзбекистондаги КОПИА маркази директори Ким Жаеҳюнга миннатдорлик билдирди.



