Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган бир қатор мутахассислар айни кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг…

навбатдаги манзили "1-Агробереке" МЧЖ ҳамкорликда республикамизга пахта чигити импорт қилаётган "ЛонгПинг" корпорациясининг Чангша шахрида жойлашган музейи бўлди. Бу ерда корпорация асосчиси Юан Лонгпинг хотирасига бағишлаб мемориал музей ташкил этилга.
Жаноб Юан Лонгпинг 1930-йилда Пекинда туғилган. 1953-йилда Жануби-ғарбий қишлоқ хўжалиги коллежини (ҳозирги Жануби-ғарбий университет таркибига киради) тамомлаган. Ўқишни тамомлагач, Ҳунан провинсиясининг Анжианг шаҳридаги қишлоқ хўжалиги мактабида педогогик фаолиятини бошлайди.
1960-йилларда миллионлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетган мисли кўрилмаган очарчилик ҳукм сурган ва шу даврда жаноб Юан Лонгпинг гуручни дурагайлаш устида ишлай бошлайди ва бутун умрини шолининг юқори маҳсулдор навларини кўпайтиришга бағишлади. 1964-йилда у илм-фанга маълум бўлган бошқа навларга нисбатан кўпроқ афзалликларга эга бўлган гуруч намунасини топишга муваффақ бўлди.
Биринчи экспериментал гибрид гуруч навлари анъанавий етиштирилган навларга нисбатан сезиларли афзалликларни кўрсатмади, шунинг учун у гуручни ёввойи гуруч билан дурагайлшни таклиф қилди. 1970-йилда у ёввойи гуручнинг алоҳида муҳим турини топади ва натижада ундан юқори маҳсулдор гибрид гуруч навларини яратиш учун фойдаланиш бошланди. Юан Лонгпинг 1973-йилда бошқа олимлар билан ҳамкорликда, ниҳоят, ушбу юқори маҳсулдор гибрид гуруч турларини яратиш ва кўпайтиришнинг тўлиқ жараёнини тадқиқ қилишга муваффақ бўлди.
Ҳозирги вақтда Хитойнинг жами шоли майдонларининг 50 фоиз қисмида Юан Лонгпинг яратган гибрид шоли экилади ва Хитойда умумий етиштириладиган гуручнинг 60 фоизини ташкил қилади. Йиллик ҳосил эса 60 миллион инсонни озуқа билан таъминлайди.
Жаноб Лонг Юан кўп йиллик фидокорона меҳнатлари маҳсули ўлароқ, Хитойнинг энг олий мукофоти - Республика ордени, Хитой Фан ва технология олий мукофоти (2000), Рамон Магсайсай мукофоти (2001), Конфуций тинчлик мукофоти (2012), Жаҳон озиқ-овқат мукофоти (2004), Қишлоқ хўжалиги бўйича Wолф мукофоти (2004), Гонконг университетининг фахрий фан доктори, Ислоҳотлар кашшофи мукофоти (2018-йил), Хитой муҳандислик академияси аъзоси (1995) бўлишдек эътирофларга сазовор бўлган.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе