Форумда Италия Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат суверенитети ва ўрмон хўжалиги вазири Франческо Лоллобрижида, Озарбайжон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Мажнун Мамедов, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханули, Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода, Қирғизистон Республикаси сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Алмаз Жееналиев ҳамда Туркманистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Беркели Беркелиев каби нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросимида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов нутқ сўзлади. У ўз чиқишида учрашувнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:
“Бугунги учрашув муҳим ва рамзий аҳамиятга эга. У Италия, Марказий Осиё ва Озарбайжон ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи шаклланаётганини кўрсатади.
Бугунги тез ўзгараётган дунёда қишлоқ хўжалиги энди фақат ишлаб чиқариш эмас — у инновация, барқарорлик ва мослашувчанликдир. Сувдан оқилона фойдаланиш, фермерларни қўллаб-қувватлаш, барқарор турмуш манбаларини яратиш ҳамда технологиялар орқали ривожланиш муҳим вазифалардир.”
Шунингдек, вазир нутқида асосий кўрсаткичлар, инвестиция устувор йўналишлари ҳамда агроозиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларга ҳам қисқача тўхталди.
Якунда у ушбу форум янги ҳамкорликлар, инвестициялар ва амалий натижалар учун замин яратишини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигидаги муаммолар умумий бўлгани каби имкониятлар ҳам умумий эканини қайд этиб, Ўзбекистон Италия, Марказий Осиё ва Озарбайжон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қатъий содиқ эканини билдирди.







