Аввал хабар берганимиздек, бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар ташриф буюрган.

Журналистлар тадбирнинг биринчи қисмида мамлакатимиз аграр соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан танишган бўлса, айни дақиқаларда матбуот анжумани бошланди. Уни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг Марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов соҳа илмида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилди.
Тақдимотдан сўнг журналистлар ва масъуллар ўртасида мавзу юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе