Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ассалому алайкум ҳурматли Жиззахлик журналистлар ва ОАВ ходимлари

Бугун вилоятнинг Пахтакор туманига Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази Бош директори, профессор Алишер Тўраев ташриф буюради. Ташрифи давомида вилоят Агрохизматлар Маркази- Жиззах АКИС томонидан Пахтакор тумани маҳаллаларида ўрнатилган янги инновацион технологиялар билан танишади. Шунингдек, туманга АҚШдан келтирилган янги ғалла ўриш комбайнлари тақдимоти ва Жанубий Деҳқончилик илмий тадқиқот институтининг кластерлар билан ҳамкорлигини кўздан кечиради. Профессор Алишер Тўраевнинг пахтакорлик фермер ва деҳқонлар, томорқа ер эгалари билан мулақоти ҳам бўлиб ўтади. Барчангизни мазкур тадбирларга лутфан таклиф этамиз. Ҳурмат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.