Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АШХАБОДДА МДҲГА АъЗО ДАВЛАТЛАР ВАКИЛЛАРИ УРУҒЧИЛИКДАГИ МУАММОЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛМОҚДА

АШХАБОДДА МДҲГА АъЗО ДАВЛАТЛАР ВАКИЛЛАРИ УРУҒЧИЛИКДАГИ МУАММОЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛМОҚДА
Шу кунларда Туркманистон Республикаси пойтахти Ашхобод шаҳрида "МДҲга аъзо давлатларнинг уруғчилик бўйича Ҳукуматлараро мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25-йиғилиши" ва уруғчилик бўйича халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этяпти. Тадбирнинг асосий мақсади минтақада иқлим ўзгаришлари шароитига мос қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уруғчилик ва селексия соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва селексия ютуқларини иқлим ўзгаришларини юмшатишга қаратилган. Мувофиқлаштириш кенгашнинг йиғилишидан олдин иштирокчилар Туркманистон Республикаси Илмлар академиясининг Халқаро илмий-технологиялар паркида бўлиб қишлоқ хўжалиги уруғчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. ⌛Ушбу учрашувда Ишчи гуруҳ Туркманистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва вазирликнинг уруғлик бўйича масъуллари билан соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Конференсияда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ҳам Ўзбекистонда уруғчилик йўналишида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва ечимини кутаётган масалалар юзасидан маъруза қилди. Мувофиқлаштириш кенгашда Россия Федерацияси, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон Республикаларининг масъуллари иштирок этмоқда. МДҲ га аъзо давлатларининг 25-йиғилиши бўйича маълумотлар каналимизда ёритиб борилади, бизни кузатишда давом этинг! Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.