Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АҚШ Фермерлар кенгаши раҳбари, доктор Катер Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг ғўза етиштириш бўйича деҳқонларга берган илмий-амалий тавсияларини юксак баҳолаб,…

АҚШ Фермерлар кенгаши раҳбари, доктор Катер Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг ғўза етиштириш бўйича деҳқонларга берган илмий-амалий тавсияларини юксак баҳолаб,…
уларни замонавий пахтачиликда юқори ҳосилдорлик ва сифатли ҳосил етиштиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этди. ℹДоктор Катер ўз мурожаатида Иброҳим Абдураҳмонов илгари сурган асосий тамойиллар – экишни ва ғўза ривожланишини кечиктирмаслик, ўсимликда қуруқ модда ҳамда озиқа элементларининг тўғри тақсимланишини бошқариш, шунингдек, мавсум якунида ҳосилнинг бир маромда пишишини таъминлаш бўйича фикрларга тўлиқ қўшилишини билдирди. Унинг таъкидлашича, қисқа вегетация даврида ҳар бир куннинг аҳамияти беқиёс. Шу боис фермерлар ғўзанинг ривожланишидаги энг кичик ўзгаришларни ҳам эрта аниқлашни билиши лозим. Хусусан, биринчи позициядаги шона ва кўсакларнинг йўқотилиши, бўғим оралиғи узунлиги, оқ гул устидаги тугунлар сони каби кўрсаткичларни мунтазам кузатиш ҳосил тақдирини белгиловчи муҳим омиллардандир. "Телекоммуникациядаги 'охирги миля' тамойили сингари, пахтачиликда ҳам фермернинг ўзи даладаги жараёнларни биринчи бўлиб баҳолайдиган ва зарур чораларни кўрадиган 'охирги чақирим' ҳисобланади. Шу сабабли уни зарур билим ва амалий кўникмалар билан қуроллантириш энг муҳим вазифадир", – дея таъкидлади Доктор Катер. Шунингдек, у айни пайтда Италияда хизмат сафарида эканини маълум қилиб, АҚШга қайтгач, Иброҳим Абдураҳмоновнинг тавсияларига бағишланган батафсил илмий таҳлилларини ҳамда Жанубий Осиё фермерларини қисқа муддатли ғўза етиштириш технологияларига ўқитиш дастури бўйича материалларни тақдим этишини билдирди. "Сизнинг ғўзага оид чуқур билим ва тажрибангизни фермерлар билан баҳам кўраётганингиз таҳсинга сазовор. Сиз илгари сураётган илмий ёндашувлар нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа пахтакор мамлакатлари фермерлари учун ҳам катта аҳамият касб этади", — дейди АҚШ Фермерлар кенгаши раҳбари доктор Катер. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.