Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

“Ақлли томорқа” тест босқичида: бодринг билан илк тажриба

“Ақлли томорқа” тест босқичида: бодринг билан илк тажриба

Айни дақиқаларда “Ақлли томорқа” лойиҳаси муаллифи, иқтидорли ёш Абдуллоҳ Жамолиддинов Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Қишлоқ хўжалиги масъуллари ва олимлари билан учрашмоқда.

Учрашув давомида лойиҳа бўйича институт томонидан ажратилган ер майдонлари кўздан кечирилмоқда. Шунга асосан, лойиҳани тест режимида бошлаш ва дастлабки техник ечимларни синовдан ўтказиш бўйича амалий маслаҳатлар олиб борилмоқда.

Дастлабки босқичда лойиҳани бодринг этиштирисда татбиқ қилишга келишиб олди. Бу орқали “ақлли” ечимларнинг самарадорлиги текширилади.
Жумладан, автоматлаштирилган суғориш, сенсорлар ва бошқа замонавий технологиялар синовдан ўтказилади.

Эслатма: “Ақлли томорқа” лойиҳаси жорий йил “Ёшлар куни”да Президентимиз билан мулоқот давомида тақдим этилган бўлиб, уни амалиётга жорий этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилган.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.