Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

“Ақлли томорқа” лойиҳаси данакли мевалар кўчатларини етиштиришга ҳам татбиқ этилади

“Ақлли томорқа” лойиҳаси данакли мевалар кўчатларини етиштиришга ҳам татбиқ этилади

Бугун “Ақлли томорқа” лойиҳаси муаллифи, иқтидорли ёш Абдуллоҳ Жамолиддинов (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/11278) академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳам учрашди.

Учрашув давомида лойиҳа учун данакли мевалар оналик боғида ажратилган 2 сотихли тажриба майдони кўздан кечирилди. Ушбу ҳудудда томчилатиб суғориш усули асосида инновацион ечимлар синовдан ўтказилади.

Учрашув якунида лойиҳа данакли мевалар кўчатларини етиштириш жараёнида ҳам синовдан ўтказилиши белгиланди.

Лойиҳада автоматик суғориш, агротехник сенсорлар ва рақамли мониторинг тизимларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.