Ақлли” иссиқхоналарни бошқариш бўйича амалий семинар-тренинг давом этмоқда!

Бугун Миллий марказда ўтаётган тренингда иштирокчилар замонавий технологиялар билан жиҳозланган "ақлли" иссиқхонада ўз билим ва кўникмаларини амалиётда синаб кўрмоқда.
Намлик, ҳарорат, ёруғлик ва суғоришни автоматлаштириш, масофадан туриб назорат қилиш имкониятлари ҳақида КОАМИ ташкилоти мутахассислари амалий маълумотлар бермоқда.
Иштирокчилар, айниқса "ақлли" сенсорлар ва интеграл бошқарув тизимларига катта қизиқиш билдирмоқда.
Тренинг якунида эса фикр алмашиш, келгуси ҳамкорлик ва янги лойиҳалар асосларини белгилаш кўзда тутилган.
Янгиликлардан хабардор бўлиб боринг ва агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе