Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Жалақудуқ илмий тажриба стансиясида буғдойнинг ўта тезпишар “Ултра” нави бугун — 2026-йил 22-май куни ўриб-йиғиб олинди. Илк натижаларга кўра, ҳар гектардан 65–70 сентнердан ҳосил олинди.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур нав эртапишарлиги, юқори ҳосилдорлиги ҳамда иқлим шароитига мослашувчанлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Яна бир муҳим жиҳати — буғдой эрта муддатда ўриб олинаётгани сабабли, ушбу майдонларда нафақат такрорий, балки асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини ҳам экиб, қўшимча маҳсулот етиштириш имконияти мавжуд.



