Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Андижонда ғўза парвариши: илмий ёндашув ва амалий тажриба уйғунлашмоқда

Андижонда ғўза парвариши: илмий ёндашув ва амалий тажриба уйғунлашмоқда
Хабар берганимиздек, ишчи ташриф билан Андижон вилоятида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Ашуров массивида жойлашган “Меҳнат бахт имкони” фермер хўжалигининг дала майдонларини кўздан кечирди. Даладаги ғўза парвариши, навларнинг ҳолати, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ернинг ўзида Олтинкўл тумани фермерлари иштирокида амалий семинар ҳам ташкил этилди. Унда август ойида ғўза парваришида энг муҳим вазифалар, ҳосилни сифатли ва ўз вақтида етилтириш чоралари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ғўза майдонларида этефон қўллаш, шундан кейин Агурон билан ишлов бериш, ўсимликнинг ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб агротехник тадбирларни белгилаш каби масалалар муҳокама қилинди. Муҳими, бу жараёнда ғўзанинг қайси навга мансублиги — маҳаллий ёки хорижий нав эканидан қатъи назар, унинг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда парваришлаш зарурлиги таъкидланди. Семинарда илмий ҳамжамият томонидан ишлаб чиқилган тавсия ва ёндашувлар ҳам фермерларга тушунтирилди. Илмий асосланган, тажриба-синовлардан ўтган агротехнологияларни амалиётга татбиқ этишнинг самараси аниқ мисоллар орқали кўрсатиб берилди. Зеро, замонавий қишлоқ хўжалигида фермернинг фақат ўз тажрибаси ёки бир-биридан эшитган маълумотларига таяниши етарли эмас. Бугун юқори ҳосилдорликка эришиш учун илм-фан ютуқлари, илғор агротехнологиялар ва даладаги амалий тажрибани уйғунлаштириш муҳим. Амалий семинарда айнан шу жиҳатга урғу берилди: қайси агротехник тадбир нима учун амалга оширилаётгани, унинг ўсимлик ривожи ва якуний ҳосилга қандай таъсир кўрсатиши фермерларга батафсил тушунтирилди. Даладаги мулоқотлар жараёнида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан бевосита жавоб олиб, ғўзани парваришлашнинг айни август ойи учун муҳим бўлган жиҳатлари бўйича амалий тавсияларга эга бўлдилар. Бундай ёндашувнинг асосий мақсади — илм-фан ва амалиёт ўртасидаги узвий боғлиқликни кучайтириш, ҳар бир агротехник тадбирни аниқ илмий асосда ташкил этиш ва пировардида фермер хўжаликларида юқори ҳамда сифатли ҳосил етиштиришга замин яратишдир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.