Андижон

⌛Хабарингиз бор, ҳудудий Агрохизматлар марказлари томонидан жорий йилнинг 23-25 сентабр кунлари хорижий ғўза навлари экилган майдонларда семинар ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Режага мувофиқ, бугун Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ҳалимжон саховат нури” фермер хўжалиги майдонида дала семинари ташкил этилди.
Семинарда Андижон вилояти Агрохизматлар маркази раҳбари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, вилоят Агроинспексия масъул ходимлари, Олтинкўл тумани ҳокими, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман сектор раҳбарлари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва тизим ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Ушбу фермер хўжалигининг 35 гектар ер майдонида Хитойнинг “Хин Лу Зҳонг - 52” нави парвариш қилинган.
Нав Андижон, Тошкент, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг катта ҳудудларида экилган.
⏺Навнинг устунлик жиҳатлари:
- кўсак қурти тушмайди;
- гербисидга чидамли;
- тўлиқ униб чиқади;
- барг сатҳи кичиклиги ҳисобига кўчат сони кўп.
Биз фермер хўжалиги раҳбари Бобур Мирзо Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Менга нав маъқул келди. Ҳосилдорлиги юқори. Гектарига 60 сентнердан ҳосил оляпмиз. Биласизми, бу нав тупроқ шўрланишига чидамли, ўртача шўрланган тупроқларда юқори ҳосил беради. Илдиз чириш, вертициллёз ва вилт касалликларига ҳам бардошли. Келгуси йилда ҳам шу навни кенгроқ майдонларга экишни режа қилябман", - дейди Бобур Мирзо Умаров.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе