АНДИЖОН АКИС БИНОСИНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказининг директори Ш.Акрамов Андижон вилояти Агрохизматлар маркази биносида бўлди.
Бинода амалга оширилаётган ишлар билан Агрохизматлар маркази директори Х.Норқулов таништирди ҳамда қурилиш ишларини тез фурсатларда якунига етказиш бўйича келишиб олинди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ