АМАРАНТ ЎСИМЛИГИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Амарант ўсимлигини "Хитой исмалоғи" деб ҳам аташади. Гарчи бу номи кўпчиликка нотаниш бўлса-да, унинг даво хусусиятлари тиббиётда маълум.
Амарантни етиштириш аграр соҳани сидерат ва серҳосил ем-хашак экин тури билан бойитиш, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларида янги йўналишларни очиш, асосийси, тупроқнинг табиий унумдорлигини ошириш имкониятини яратади.
⏩Ушбу ўсимлик бир йиллик ҳисобланиб, бўйи 2-3 метр келади. Поясининг йўғонлиги 8-10 сантиметр, барги чўзиқ ва эллипссимон бўлиб, пояга узун банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари майда, кўримсиз бўлиб, йирик ярим метргача борадиган супургисимон гул тўпламини ҳосил қилади.
Амарантнинг баргида 30 фоизгача оқсил модда ва 270-350 мг коратин мавжуд. Уларнинг таркибида рибофловин, витаминлар, аскорбин кислота, К, Э, Д ва бошқа витаминлар бор.
⌛Амарант мойи меъда ва ичак яраларини даволаш хусусиятига эга бўлиб, тери касалликлари, қирқилган яраларни битишини тезлаштириш учун ва нур касаллиги билан оғриган беморларни даволашда, диабет, ишемик ва саратон касалликларини даволашда, қон босимини меъёрлаштиришда самарали натижа беради. Амарантнинг илдизи эса энурез ва камқонлик каби касалликларга яхши шифо беради. Унинг мойи чаканда мойидан қолишмайди.
Ҳозирда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида амарантнинг 39 та нав-намуналари мавжуд.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе