Амалий_ҳамкорлик

ИННОВАСИОН ҒОЯЛАР АСОСИДА ПАХТА ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБАЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази Бухоро вилояти агрохизматлар маркази мутахассислари Бухоро ирригасия ва мелиорасия институтининг ўқув тажриба хўжалигида бўлиб, институт профессор ўқитувчилари билан биргаликда олиб бораётган илмий лойиҳалар, илм-фан ютуқлари ва инновацион ғоя асосида пахта етиштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Институтда инновасион ғоя асосида пахта етиштиришда сувни ўн баробар кам сарфлаб, минерал ўғит киритмасдан ер остидан 0,5 м чуқурликда 50 мм диаметрли қувур ўтказиб, шу қувур орқали фақат гумус билан озиқлантирган ҳолда юқори ҳосил олиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқот институт тажриба майдонида ғўзанинг "Бухоро 10" навини парвариш қилишда амалга ошириляпти.