Алишер_Навоий_582 йиллиги

Буюк шоир, ғазал мулкининг султони ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллиги муносабати билан Республикамизда турли кечалар, тадбирлар, навоийхонликлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, 9-феврал куни Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида буюк бобокалонимиз Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 582-йиллигига бағишлаб адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўз олган институтнинг илмий ҳодими Мусулмон Зиятов ўзбек адабиёти ва маданияти тарихидаги улуғ сиймо, буюк давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига тўхталди.
Тадбир чин маънода шеърият кечасига айланди. Иқтидорли докторантлар томонидан шоир қаламига мансуб ғазаллар, рубоийлар ёд айтилди.
Кўтаринки руҳда ташкиллаштирилган ушбу тадбирда фаол иштирок этган ёш олимларга Институтнинг Касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари топширилди.
Бизни кузатишда давом этинг.