Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Алишер Навоий - сиёсий арбоб, ўзбек адабиётининг асосчиси

Алишер Навоий - сиёсий арбоб, ўзбек адабиётининг асосчиси
Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг шахси, мероси, амалга оширган хайрли ва тадбирли ишлари ёдга олинди. Шоир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан “Навоий ижоди – маънавият сарчашмаси” мавзусида Миллий марказ бўлим бошлиғи Шаҳноза Эргашева тақдимот қилди. Шаҳноза Эргашева томонидан Навоий ижодида умуминсоний ғоялар юксак пардаларда куйлангани, мутафаккирнинг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни хусусида маълумот берилди. Шунингдек, шоирнинг деҳқончилик ҳақидаги фикрлари “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан олинган мисоллар билан асосланиб, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигида деҳқонларнинг ўрни нақадар аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Тадбир давомида иштирокчилар қизиқарли саволларга тезкор жавоблар қайтариб, Навоий ижодини қай даражада билишларини намоён қилдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.