Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ал Тасним Гроуп билан аграр ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди

Ал Тасним Гроуп билан аграр ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
Ўмон Султонлигининг Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Султонликнинг йирик хусусий компанияларидан бири – “Ал Тасним Гроуп” раҳбарияти билан учрашди. Унда вазирга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, мулоқотда компания раиси ва бошқарувчи директори Деваки Кҳимжи ҳамда ижрочи директори Фаррокҳ Масани иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўмон бозорига экспорт қилиш, қўшма ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қуруқ мевалар, ёнғоқ, ун ва макарон маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, Ўмон бозори учун контракт фермерлик асосида мева-резаворлар етиштириш ҳамда Ўзбекистоннинг яйлов салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қизил гўшт ишлаб чиқариш таклиф этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, органик ўғит ишлаб чиқариш, балиқчилик ва денгиз маҳсулотлари таъминоти бўйича инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар “Ўзбекистон–Ўмон озиқ-овқат савати”ни шакллантириш, маҳсулотларни етказиб беришда муқобил логистика йўналишларидан фойдаланиш бўйича ҳам фикр алмашдилар. Учрашув якунида “Ал Тасним Гроуп” раҳбарияти истиқболли лойиҳаларни жойида ўрганиш учун Ўзбекистонга таклиф этилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.