АКИС ВЕБ-САЙТИ БЎЙИЧА ЎҚУВ ТРЕНИНГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими — АКИС марказларининг АКТ ва медиа бўлимлари учун марказ веб-сайти бўйича ўқув тренинги бўлиб ўтди.
Тренингда бир қатор масалалар, хусусан фермер ва аграр тадбиркорлар учун ишончли билим ва ахборот хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратиш, платформанинг ишга туширилишида юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда АКИС веб-сайти тизимининг назарий ҳамда техник жиҳатлари муҳокама қилинди.
#оқув_тренинг #веб_сайт #фермер #АКИС
Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм