АКИС ВА КРЕА ҲАМКОРЛИГИ

Италиянинг Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқотлари ва қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини таҳлил қилиш Кенгаши аъзоларидан иборат делегация Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида бўлишди.
Мазкур Кенгаш Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг аналоги ҳисобланиб, Италия қишлоқ хўжалиги илмий соҳасини мувофиқлаштирувчиси саналанади. КРЕАнинг Ўзбекистонга ташрифи Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Миллий марказ бош директори Алишер Тўраев билан учрашувдан бошланди. Икки ташкилот вакиллари КРЕА ва АКИСнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида ўзаро танишди. Ҳамкорликнинг устувор вазифалари нималардан иборат бўлиши хусусида суҳбатлашилди.
Шундан сўнг делегация аъзолари Тошкент вилояти Агрохизматлар марказида бўлишди. Марказ раҳбари Ғайрат Ғаниев КРЕА директори Гуидо Бонатига АКИС маркази ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.