АКИС МАРКАЗИ ОРҚАЛИ 16 ХИЛ ХИЗМАТ ТУРИНИ (ХУСУСАН, АГРО-ДРОНЛАР ЁРДАМИДА) СОҲА ВАКИЛЛАРИ 50 ФОИЗЛИК ЧЕГИРМА БИЛАН ОЛИШИ МУМКИН

– Эндиликда барча қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчилари "Ўздаверлойиҳа" институтининг 16 турдаги хизматларидан фойдаланиш учун айнан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги АКИС хизматлар марказлари орқали мурожаат қилишса, 2022-йил охирига қадар 50 фоиз чегирмага эга бўлишади. Улар орасида ер тузиш ва картография йўналиши бўйича 7 та, дронлар йўналиши бўйича 5 та хизмат, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини аниқлаш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони ва ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ иқтисодий муаммоларни аниқлаш бўйича 3 йўналишдаги хизматлар бор.
АКИС билан ҳамкорлик қилинг ва юксак натижаларга эришинг.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубеБизнинг манзил