Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида институт ва унинг илмий-тажриба стансиялари масъул ходимлари учун Хитой Халқ Республикасидан…

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида институт ва унинг илмий-тажриба стансиялари масъул ходимлари учун Хитой Халқ Республикасидан…
олиб келинган қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларини ўрганиш бўйича семинар ташкил этилди. ⏩ Икки кунлик семинар Жаҳон банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган бўлиб, бунда институт ва унинг илмий-тажриба стансиялари механик ва механизатор-ҳайдовчилари ўз билим ва кўникмаларини оширдилар. Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда институт ва унинг тажриба стансияларини модернизациялаш ҳамда тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, стресс омилларига чидамли, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда уларни етиштиришнинг илғор, ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, етишитирлаётган мева узумларнинг таркибидаги пестицидларни токсик қолдиқ миқдорини аниқлаш борасидаги фаолиятини кенгайтириш учун Жаҳон банки томонидан 3,04 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Айни вақтга қадар лойиҳа доирасида боғдорчиликка йўналтирилган 130 от кучига эга 5 дона, 82 от кучига эга 7 дона, 42 от кучига эга 15 дона трактор ва 1 дона ғилдиракли экскаватор олиб келинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.