Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Академик Иброҳим Абдураҳмонов АМЕНА маркази Маслаҳат кенгаши аъзоси

Академик Иброҳим Абдураҳмонов АМЕНА маркази Маслаҳат кенгаши аъзоси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов АМЕНА Кентер фор Энтрепренеуршип анд Девелопмент (Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ҳудудларида тадбиркорлик, таълим, инновациялар ва инсон капиталини ривожлантириш) маркази Маслаҳат кенгаши аъзолигига қабул қилинди. "Иброҳим Абдураҳмонов пахта геномикаси ва қишлоқ хўжалиги биотехнологияси йўналишидаги етакчи олимлардан бири сифатида халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб эътироф этилган. У Ўзбекистонда қатор юқори лавозимларда фаолият юритиш билан бирга, илм-фан ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ишлари учун нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган" дейилади АМЕНА тарқатган хабарда. Академикнинг илмий ва бошқарув соҳасидаги бой тажрибаси, шунингдек, аграр биотехнология ва инновациялар борасидаги билимлари АМЕНА марказининг Марказий Осиёдаги фаолиятини янада кенгайтириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.