Аҳолининг узум далалари ўрганилмоқда.

15-сентабр куни Самарқанд вилоят агрохизматлар маркази ва “Агромаслаҳат” хизмати маслаҳатчилари Қўшработ тумани “Оқтепа” маҳалласига ташриф буюришди. Ташриф давомида “Мўниса Суярова” фермер хўжалиги 6 гектар майизбоп чиллаки узум боғини кўздан кечиришда узумлар ток канаси билан зарарланганлиги аниқланди.
Маслаҳат: Ток канасига қарши кимёвий дорилар (Вертимекс, Ниссоран) пестидсидлари орқали қарши курашиш чоралари тавсия этилди. Фермер хўжалигида узум терим жараёни бўлганлиги сабабли меваларни ортиқча шикастлантиришсиз терим жараёнини ташкил қилиш ҳақида маслаҳатлар берилди. Қуёш нуридан фойдаланиб майиз қилиб қуритаётган ва сақлалаётган узумларга “Агромаслаҳат” хизмати маслаҳатчилари узум меваларини қай тарзда тез майиз қилиш ва истемолчига сифатли қилиб етказиб бериш бўйича қўшимча тавсияларини беришди.
Бизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз!
Wеб паге | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе