Агрохизматлар маркази ходимлари малака оширмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Республика агрохизматлар марказининг туман мутахассислари малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.
72 соатга мўлжалланган ўқув дастури қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларини қамраб олган. Машғулотлар соҳанинг юқори салоҳиятли олимлари томонидан олиб борилмоқда.
Бугунги дарслар ғаллачилик йўналишига бағишланди. Машғулотларни қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Зиёдуллаев ва қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Сафар Алиқулов олиб бормоқда.
Дарслар мулоқот ва амалий муҳокама тарзида ташкил этилган. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе