Агрохизмат ходимлари боғдорчиликка оид билимларни мустаҳкамламоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида республика Агрохизматлар марказининг ҳудудий бўлим мутахассислари учун ташкил этилган ўқув дастури қизғин давом этмоқда.
Тингловчиларнинг бугунги куни боғдорчилик мавзусига бағишланди. Машғулотларни Миллий марказ тизимидаги академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик,узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари Шуҳрат Аҳмедов ва Мирносир Исроиловлар олиб бормоқда. Машғулот ўзаро савол-жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе