Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРОТЕХНОЛОГИЯ

АГРОТЕХНОЛОГИЯ
Яровизация – ғаллачиликда янги ва самарали агротехнология Сўнгги йилларда ғаллачиликда янги агротехнологиялар жорий этилмоқда. Улардан бири — яровизация усули бўлиб, бу усул уруғларни совуқ таъсирида ишловдан ўтказиб, уларнинг ўсишини тезлаштиради ва ҳосилдорлигини оширади. Фенологик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, анъанавий усулда экилган ғаллага нисбатан яровизациядан ўтган ғалла майсалари тезроқ ривожланмоқда. Учқўрғон туманидаги “Ижодкор Тех Сервис” ММТП ҳудудида жойлашган “Мамасоли ота” фермер хўжалигида бу ҳолат яққол намоён бўлмоқда. Бу ерда яровизациядан ўтган “Алексеевич” навли буғдой экилиб, парвариш қилинмоқда. Ғалла майдонларида ҳосил олди 10 тадан туплаган ва тўлиқ найчалаш фазасида ривожланмоқда. Бу эса ҳосилдорлик юқори бўлишидан далолатдир. Далаларда суғориш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бироқ, пастки қисми сув кўллатиб суғорилгани сабабли, ушбу ҳудуддаги ғалла сарғайиш ҳолатига дуч келган. Бу эса суғориш усулларини ҳам такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Шунингдек, яровизациядан ўтмаган ғалла майдонларида ўсимликлар 5-6 тадан туплаган ва атиги 5% найчалаш фазасига етган. Бунда ривожланиш сезиларли даражада пастлиги кўзга ташланади. Яровизация усули ғаллачиликда яхши натижа бермоқда. Уруғларни совуқ шароитда ишловдан ўтказиш ғалланинг тез ўсишига, иқлимга мослашувчанлигига ва юқори ҳосил беришига ёрдам беради. Шунинг учун бу технологияни кенг жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.