Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротехник тадбирларнинг тўғри олиб борилиши самарадорлик гарови демак

Агротехник тадбирларнинг тўғри олиб борилиши самарадорлик гарови демак
Айни пайтда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлиги билан танишиш мақсадида Наманган вилоятида бўлиб турган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ташриф дастурига мувофиқ Тўрақўрғон туманида жойлашган “Бахтиёр Неъмат Шавкат” фермер хўжалиги даласида бўлди. Янгича ёнашув ва янгича технология асосида 70 гектар майдонга Хитой услубида, томчилатиб суғориш технологиялари асосида, плёнка остига ғўзанинг С-65, С-75 маҳаллий навлари экилган. Айни пайтда униб чиққан ғўзаларда биринчи ҳамда иккинчи кўсаклар пайдо бўлган. Фермернинг айтишича, 70 гектар майдон икки қисмга ажратилган ҳамда тажриба тариқасида бир томонга 90 схемада чигит қадалган бўлса, бошқа қисмида эса қўш қатор қилиб 76 схемада барака уруғлари экилган. Ғўза ҳолатига тўхталадиган бўлсак, 76 схемада экилган чигит даласида ғўзаларнинг шохлаб кетиш ҳолати камроқ. Бу эса, ҳосилдорликнинг ошишига олиб келиши аниқ. Фермернинг таъкидлашича, 76 схемада экилган чигит даласидан гектарига 65-70 сентнер ҳосил кутмоқда. ▶Вазир айни ҳудудда олиб борилаётган агротехник тадбирлар, шунингдек, вегетация жараёни билан яқиндан танишар экан, илмий ёндашув асосида илғор ва замонавий қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ишлаб чиқиш, вегетация даврида алоҳида назорат олиб бориш уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш ҳамда ҳосилдорликни каррасига ошириш борасида ўз таклифларини бериб ўтди. Пахта етиштириш ҳолати ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илғор технологияларни амалиётга жорий этиш, хорижий ва маҳаллий олимларнинг интеграциялашуви асосида бой тажриба ҳамда илмий асосланган тавсиялар асосида иш олиб бориш орқали ҳосилдорликни каррасига ошириш ва бу орқали деҳқон-фермерлар манфаатини ошириш бугунги кечиктириб бўлмас вазифадир. Зеро, ҳосилдорликни ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт географиясини кенгайтириш – халқимизнинг турмуш шароитини ошириш имконини беради. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.