Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Қулупнай етиштирувчилар учун тавсия Навлар. “Зенга-Зенгана”, “Кобра”, “Ўзбекистон гўзали” ва бошқа ҳосилдор навларни экиш тавсия этилади. Кўчатларни экишга тайёрлаш ва экиш. Туплар эски, қуриган барглардан тозаланади, бунда қуриган баргларни четга олиб чиқиб, ёқиб юбориш керак. Очилиб қолган илдизларга тупроқ солиб чиқилади, чўкиб қолган ёки чуқурроқ экилган тупларнинг ўсиш нуқталари очиб қўйилади. Дала бегона ўтлардан тозаланиб, тупроғи юмшатилиб, экин зичлиги меъёрида ушланади, қуриб қолганлари ўрнига янгиси экилади. Экиш муддатлари ва экиш схемаси. Қулупнай ҳосилдорлиги тупроқни кўкламги юмшатиш вақтига боғлиқ бўлиб, тупроқ қанчалик эрта юмшатилса, ҳосил ҳам юқори бўлади. Ер тобга келиб, яъни қулупнайзорда ишлаш имкони бўлиши билан экин қатор оралари 10–12 см чуқурликда юмшатилиб, ўсимлик атрофидаги тупроққа ишлов берилади. Тупроқ унумдорлигига қараб, ҳар 10 сотихга минерал ўғитлардан соф ҳолда 12–18 кг азот, 9–12 кг фосфор ва 3–6 кг калий солинади. Ўғитлаш. Азотли ва фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг тенг ярми эрта баҳорда (март), қолган қисми эса ҳосил териб олинганидан сўнг солинади. Ўсимлик бу вақтда келаси йил учун ҳосил куртакларини йиға бошлайди. Суғориш. Қулупнай етиштиришнинг энг асосий шарти экинни сув билан таъминлашдир. Тез-тез бўладиган ёғингарчиликлар ўсимликнинг вегетация давридаги намга бўлган талабини қондира олмайди. Қулупнай вегетация даврида 13–24 маротаба суғорилади. Фарғона водийсининг шағалли ерлари ҳамда Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида суғоришни тез-тез, лекин озроқ миқдорда, Тошкент вилоятининг оғир тупроқли ерларида эса камроқ, лекин экин қонгунча ўтказиш зарур. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш. Қулупнайнинг оқ доғланиш касаллигига қарши кузда 3 фоизли Бордо суюқлиги, баҳорда ўсимлик барг чиқара бошлаганда ёки гуллашдан олдин бир фоизли Бордо суюқлиги икки марта пуркалади. Зараркунандалардан узунбурун, қулупнай баргхўри, ўргимчакканаларга қарши эрта баҳорда 30 фоизли Карбофос ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини пуркаш яхши самара беради. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.