Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Саримсоқ экмоқчимисиз? Унда твсия билан танишинг! Саримсоқ сабзавотлар ичида углеводлар, витаминларга бой бўлиб, у инсон организмининг айрим касалликларга чидамлилик иммунитетини оширади. Иштаҳа очувчи, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи маҳсулот ҳисобланади. Бундан ташқари, саримсоқ холестерин ва қон босимини камайтиришга ёрдам беради ва айни пайтда у нол калория таркибига эга. Ушбу экин совуққа чидамли бўлиб 3-50С ҳароратда кўкариб чиқади ва 7-80С гача бўлган совуққа чидайди. Саримсоқнинг ўсиши учун 1-даврида ҳарорат 5-100С, паллалар ҳосил қилаётганда 15-200С ва етилаётгада 20-250С бўлиши керак. 200С дан юқори ҳарорат илдизларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Ўзбекистонда кузда экиб ўстириладиган, гулпоя ҳосил қиладиган маҳаллий навлар раёнлаштирилган. Экиш учун саримсоқни “Майский Вир”, “Южно-Фиолетовой”, “Чидамли”, “Жануб”, “Сурхон вохаси” навлари тавсия этилади. Саримсоқ август ойининг сўнгги декадасидан то сентябр ойи охиригача экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгурмайди, натижада қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. ⌛ Паллалари йирик-майдалилига қараб гектарига 1,0-1,5 тонна ҳисобидан экилади. Саримсоқ паллалари йирик ва экиш меъёри ортиши билан ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади. Саримсоқ 2-3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50-60см, ленталардаги қаторлар ораси 10-15 см, қатордаги ўсимликлар ораси 6-8 см бўлади. Кузда, совуқ тушгунча 1-2 марта суғорилади. Кўкламда (феврал охири-март бошида) экилган саримсоқ одатда кузда экилганига қараганда кам ҳосил беради. Саримсоқни кўклам-ёзда парвариш қилиш: 5-6 марта суғориш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, чопиқ қилиш, гулпояларини синдириб ташлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва чиринди билан мулчалаш ҳосилни анча оширади. ⌛ Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган майдонга соф ҳолда 150-200 кг азот, 140-160 кг фосфор ва 60 кг калий ўғити солинади. Саримсоқ экиладиган ерга янги гўнг солиш ярамайди, чунки бу ҳосилнинг етилишини кечиктиради ва яхши сақланмайди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.